ҲАЙДАРОВ

ҲАЙДАРОВ Эшмат (1897, Қўқон – ?) — хонанда, Ўзбекистон халқ ҳофизи (1944). Кучли ва жозибали овоз соҳиби. 12 ёшидан катта ашула йўлларини Ҳамроқулқоривян ўрганган. Кейинчалик Қўқон, Фарғона, Тошкент тўйсайилларида қатнашган. 1927 й. дан Тошкентда. Ўзбек давлат филармонияси (1936—45), Ўзбек радиоси (1946 й. дан), Ўзбек давлат эстрадаси (1947—53) да яккахон хонанда. Репертуаридан Фарғона — Тошкент мақом йўллари, катта ашула, ашула ва айрим ял-лалар ўрин олган.