ҲАЙДАРОБОД СУЛТОНЛИГИ

ҲАЙДАРОБОД СУЛТОНЛИГИ — Ҳиндистондаги султонлик (1724— 1950). Унга телугу, маратҳа, каннара ва б. халқлар яшайдиган ҳудудлар кирган. Бобурийлар давлати таназзулга учраб, майда султонлик, князлик ва б. га бўлиниб кетгач, вужудга келган. 1724 й. Бобурийларнинг Бижопур ва Гол-кондадаги низомулмулк унвонига эга бўлган ноиби Асаф Жаҳ ўзини мустақил ҳукмдор деб эълон этган ва Ҳайдаробод султонлигига асос солган. Султонликнинг кейинги ҳукмдорлари ҳам низомулмулк деб ататган. Англиянинг Ост-Индия ком-панияси 1798 й. Ҳ. с. ни тенг ҳуқуқли бўлмаган шартнома тузишга мажбур этган. Натижада султонлик ўзини ҳимоя қилиш, мустақил дипломатик алоқалар олиб бориш ҳуқуқидан маҳрум бўлган. Султонликка инглиз резиденти тайинланган. 1947 й. Ҳиндистонда мус-тақиллик эълон қилингач, низомул-мулк Ҳайдаробод султонлигининг Ҳиндистон иттифоқига қўшилишига қаршилик кўрсатган, аммо султонлик аҳолисининг тазйиқи остида (Телингана қўзғолони) итти-фоққа қўшилиш тўғрисидаги шартно-мага имзо чеккан. 1950 й. да Ҳайдаробод султонлиги штатга айлантирилган. Низомулмулк ҳокимияти чекланган; аммо у ражпрамукҳ (иж-роия ҳокимият бошлиғи) сифатида штатни бошқарган. 1956 й. ги маъмурий ислоҳотдан сўнг Ҳайдаробод штати тугатилиб, унинг ҳудуди Андҳра-Пра-деш, Майсур ва Бомбей (1960 й. дан Гужарот ва Маҳараштра штатларига бўлинган) штатларига қўшилган. Ни-зомулмулк қўлида фақат унга тегишли кўчмас мол-мулк, хазина қолган; унга нафақа тайинланган.