ҲАЙДАРОБОД

ҲАЙДАРОБОД — Ҳиндистондаги шаҳар, Декан ясситоғлигининг марказий қисмида, Муси ва Уси дарёлари қўшилган ерда жойлашган. Анд-ҳра-Прадеш штатининг маъмурий маркази. Аҳолиси 3,04 млн. киши (2001). Ҳиндистон жан. қисмининг муҳим иқтисодий, тарихий ва маданий маркази. Тўқимачилик, озиқовқат, кимё-фармацевтика, тамаки, қоғоз, ойна-шиша саноати корхоналари мавжуд. Транспорт, энергетика, электротехника машинасозлиги ривожланган. Авиация жихрзлари, қурол-яроғлар ишлаб чиқарилади. Ҳунармандчилик ривожланган, қўлда уй-рўзғор буюмлари, бадиий буюмлар тайёрланади, матолар тўқилади. Марказий геофизика бошқармаси, музейлар (археология, Европа ва Шарқ санъати) бор.

Шаҳарга 16-а. охирларида асос солинган. 1924—56 й. ларда Ҳайдаробод рожалигининг пойтахти, кейинчалик Ҳайдаробод штати, 1956 й. дан АндҳраПрадеш штатининг маъмурий маркази. Меъморий ёдгорликларидан Чор-Минор Зафар арки (1591), Макка Масжид (17а.), Голконда қалъаси қолдиқлари (16— 17-а. лар), Усмония ун-ти мажмуаси (20а.) бор.