ҲАЙДАР ХОРАЗМИЙ

ҲАЙДАР ХОРАЗМИЙ (14-а. нинг охири — Хоразм — 15-а. нинг 1-ярми) — шоир. Ўзбек мумтоз адабиёти намояндаларидан бири. Ҳаёти ва ижоди ҳақида маълумот Давлатшоҳ Самарқандийнинг «Тазкират уш-шуаро», Алишер Навоийнинг «Мажолис ун-нафоис», «Муҳокамат ул-луғатайн» асарлари ҳамда ўзининг «Маҳзан ул-асрор» дос-тонида берилган. Ҳайдар Хоразмий асосан Хоразмда яшаган ва оғир ҳаёт кечирган. Бирмунча вақт Ҳиротда темурийлардан Умар-шайхнинг ўғли Султон Искандар (15-а.) саройида яшаган. Туркий ва фор-сийда шеърлар ёзган, девон тузган. Ни-зомий Ганжавийнннт «Маҳзан ул-асрор» асарига «Гулшан ул-асрор» номи билан туркий тилда жавоб ёзиб (1409—14), Султон Искандарга бағиш-лаган. Асар сюжети ва ғоявий йўналиши жиҳатидан ҳам Низомий достонига яқин, вазни ҳам бир хил — арузнинг сареъ баҳрида ёзилган. Ҳажми 639 байт. Асар Низомийникидан фарқ қилиб, аввал ҳикоя, сўнг шу ҳикоядан келиб чиқадиган хулоса ва фикрларни умумлаштирувчи боб билан таъминланган. Ҳайдар Хоразмий бу асари билан ўзбек адабиётида шеърий ҳикояни ривожлантирган. Кўпчилик ҳикояларида олижаноб инсоний фазилатлар тарғиб қилинган, меҳнат ва меҳнат аҳли улуғланган. Достонда марказлашган давлат ва одил ҳукмдор ғояси илгари сурилган; ахлоқ-одоб, меҳнатсеварлик, сахийлик, ростгўйлик тарғиб этилган.

«Гулшан ул-асрор» ўзбек эпик шеърияти тарихида муҳим ҳодиса ва туркий тилдаги ахлоқий-фалсафий достончиликнинг йирик намунаси бўлиб, туркий тилнинг бойлиги, қудрати ва кўркини намойиш қилди ҳамда ўзбекозарбайжон адабий алоқалари ривожига муносиб ҳисса бўлиб қўшилди. Асарнинг қўлёзма нусхалари Лондон, Париж, Вена, Қозон кутубхоналари-да, фотонусхалари Ўзбекистон ФА Шарқшунослик ин-тида сақтанади.

Ад.: Бертельс Е. С., Низами и Физу-ли, М, 1962; Ўзбек адабиёти тарихи [5 ж. ли], 1-ж., Т., 1977.