ҲАЙДАР БОЙЧА ЎҒЛИ

ҲАЙДАР БОЙЧА ЎҒЛИ, Ҳайдар санновчи (1882 — Янгиқўрғон тумани Ғовзон қишлоғи — 1970) — ўзбек халқ бахшиси, эртакчи. Амаки-ваччаси Чўлибой Кўшал ўғлига шогирд тушган. Ҳайдар Бойча Ўғлидан «Қундуз билан Юлдуз», «Алпомиш», «Гўрўғлининг туғилиши», «Гўрўглининг Авазни олиб келиши», «Авазнинг арази», «Юсуф ва Аҳмад» каби достонлар, кўпгина халқ эртаклари ва термалар ёзиб олинган. «Бузоқ, эчки ва қўзи», «Эчкининг ўч олиши», «Тулки билан товус», «Ҳийлакор бедана», «Оч бўри», «Тулки билан бўри», «Илон пари» каби эртаклари «Ўзбек халқ эр-таклари» тўпламида нашр этилган.