ҲАЙДАР АЛИ

ҲАЙДАР АЛИ (1722-1782.7.12) – Ҳиндистондаги Майсур давлатининг ҳукмдори (1761 й. дан); инглиз босқинчиларига қарши ҳаракат ташки-лотчиси. Дастлаб ҳарбий отряд бошлиғи бўлган. Мулкдорлар ўртасидаги ўзаро урушлар (1758—60 й. лар)дан фойдаланиб ҳокимиятни эгаллаган. Рожа номигагина ҳукумат бошлиғи ҳисобланган. Солиқларни кўпайтириш ҳисобига армияни қайтадан ев-ропача тузган, жогир тизимини бекор қилган, аскарларга маош белги-лаган ҳамда артиллерияни кучайтирган. 1761—64 й. ларда Майсур ҳудудини қўшни давлатлар ҳисобига кенгайтирган.

1-инглиз-майсур уруши даври (176769)да инглизлар билан сулҳ тузган. Маратҳалар ва Ҳайдаробод султонлигининг ҳужумларини муваффақият билан қайтарган. 1780 й. да улар билан Ҳин-дистонда инглизлар ҳукмронлигига қарши курашиш мақсадида иттифоқ тузган. 2майсур-инглиз уруши даври (1780—84)да Ҳайдар Али дастлаб бутун Карнатикни инглизлардан тозалаган, аммо иттифоқчиларининг хиёнати туфайли енгилган.