ҲАЙЪАТ

ҲАЙЪАТ (араб. — шакл, кўриниш) — 1) одамлар мажмуи, таркиби. Мас, мажлис, кенгаш ва ш. к. ни бошқариш учун сайланган кишилар гуруҳи (қ. Президиум); бирор нашрни тайёрлашга жамоа раҳбарлик қилувчи муассаса (мас, Таҳрир ҳайъати);

2) осмон ва ундаги жисмларнинг шакл ва ҳаракати тўғрисидаги фан.