ҲАВОНИ ТОЗАЛАШ

ҲАВОНИ ТОЗАЛАШ — уй-жой, жамоат ва саноат биноларидаги ҳавони техник воситалар ёрдамида чанг ва б. зарарли моддалардан тозалаш; ҳаво вентиляция ва ҳавони кондицирлаш тизимлари ёрдамида тозаланади. саноат корхоналарида технологик жараёнлар вақтида ажралиб чиқадиган ва ифлосланган ҳаво атмосферага чиқаришдан олдин тозаланади.

Ҳавони тозалаш воситалари ҳавонинг ифлослик даражасига ва тозалашга қўйиладиган талабга қараб танланади. Биноларга бериладиган ҳавони тозалашда кўплаб қўлланадиган қурилмалардан бири — ҳаво фильтрларидир. Бундай қурилмалар вентиляция ва кондицирлаш тизимлари таркибига киради. Улар ёрдамида бинолардан атмосферага чиқариб юбориладиган (рециркуляцион) ҳавони ҳам тозалаш мумкин. Рецирқу-ляцион ҳаво таркибида чанг кўп бўлса, у аввал чанг юткичларда тозаланади.

Саноат биноларида технологик жараёнлар натижасида ифлосланган ҳавони тозалаш ва зарарсизлантириш учун турли фильтрлар, чанг ва газ туткичлар, чанг чўктиргич камералар, цик-лонлар ва б. ускуналар қўлланади. Иф-лосланган ҳаво таркибидаги қаттиқ зар-ралар (мас, учувчи куллар)ни тутиш учун механик кул туткичлар — цик-лонлар, мультициклонлар ҳамда нам кул туткичлардан фойдаланилади. Цик-лонларнинг фойдали иш коэффициенти (ф. и. к.) 40—70%, қаршилиги 70 — 80 мм сув устунига тенг, тузилиши содда, ишлатиши қулай, бироқ бироз қўполроқ. Мультиииклонлар анча ихчам, иши ҳам самарали. Нам кул туткичлар хавони яхши тозалайди, аммо иш жараёнида кўп сув талаб қилади.