ҲАВОНИ КОНДИЦИРЛАШ

ҲАВОНИ КОНДИЦИРЛАШ, ҳавони мўътадиллаш — махсус қурилмалар ва воситалар ёрдамида хоналарда оптимал т-ра. намлик ва соф ҳавони таъминлаш. Инсоннинг соғ-лиғи ва кайфияти, санъат асарлари ва ашёлари яхши сақланишини таъминлаш, технологик жараёнлар, жиҳоз ва асбобларнинг ишини бошқаришда энг қулай шароит яратиб бериш учун қўлланади. Ҳавони кондицирлашда автоматик бошқа-риладиган тизимлар мавжуд. Ҳар бир тизим қуйидагилардан ташкил топа-ди: датчик (узаткич) буюрувчи асбоб, ижрочи механизм, алоқа воситаси. Датчик атроф муҳитдаги ўзгаришларни қайд этади ва бу ҳақда буюрувчи асбобга ахборот узатади. Буюрувчи асбоб, ўз навбатида, ижрочи механизмга импульс беради. Ижрочи механизм берилган импульсга мувофиқ тегишли манбалар (сув, ҳаво ва б.) ни ҳаракатга келтиради.

Ҳавони кондицирлаш тизимлари баъзан оқимли вентиляция вазифасини ҳам бажаради: иссиқ даврларда ҳавони совитади ва қуритади, совуқ даврларда эса иситади ва намлайди. Ҳавони кондицирлаш, кўпинча жамоат ва маъмурий биноларда, поезл, самолёт, автомобиль ҳамда кемаларда қулай шароит яратиш: саноат биноларида қулай иш шароити ташкил этиш ва меҳнат унумдорлигини ошириш; уй-жойларда, кран, трактор, комбайн, экскаватор – ва б. машиналар кабиналарида меҳнат шароитини енгиллаштириш; кутубхона, архив, музей расм галереяларида — китоблар, ҳужжатлар ва санъат дурдоналарини авайлаб-асраш каби мақсадларда қўлланади.

Ҳавони кондицирлаш дастлаб 19-а. охирида тўқимачилик саноатида технологик мақсадлар учун ишлатила бошланган. 1897 й. да АҚШда Ҳавони кондицирлашга патент олинган; 1906 й. да ҳаво намлигини ростлаш усули таклиф этилган. 1922 й. да биринчи марта кинотеатрларда ишла-тилган. Ҳавони кондицирлаш тизимлари учун кондици-онер ва унга тегишли жиҳозлар 20-а. ўрталаридан з-дларда ишлаб чиқарила бошлаган.

Ҳавони кондицирлашнинг марказий ва маҳаллий тизимлари бор. Марказий тизимда бир неча бинони, маҳаллийси битта бино ёки унинг бир қисмини ҳаво билан таъминлайди. Марказий тизимлар ташқаридан келтириладиган иссиқлик элтувчи (иссиқ сув, буғ, газ ёки электр орқали) ва ҳайдаш насослари, вен-тиляторлар, компрессорларнинг дви-гателларини ҳаракатлаштириш учун электр энергияси билан таъминланади. Маҳаллий тизимларга хусусий совуқ билан таъминлаш манбалари қурилиши мумкин. Қуруқ ва иссиқ иқлимли ҳудудларда сувнинг бугланиши ҳисо-бига ҳаво совуткичлари ишлатилади. Вентиляторлар ҳосил қиладиган ҳаво оқими босимига кўра, паст (1 кН/м-), ўртача (1—3 кН/м2) ва юқори (3 кН/м2 дан юқори) босимли тизимлар бўлади. Марказий ва маҳаллий тизимлар бир ва икки каналли бўлади. Бир канал-ли, паст босимли тизимга (расмга қ.) ҳаво тайёрлаш қурилмаси — кондици-онер, кондицияланган ҳавони ҳайдаш ҳамда ишланган ҳавони чиқариб юбориш канали ва қурилмаси, автоматик ростлаш, узоқдан туриб назорат қилиш ҳамда бошқариш асбоблари киради.

Кўп қаватли маъмурий бинолар ва меҳмонхоналарда ўртача босимли, бир каналли тизим кенг тарқалган. Икки каналли тизимда бир каналдан совуқ, иккинчисидан иссиқ ҳаво келиб, ҳар қайси хонага ўрнатилган аралаштир-гич уларни аралаштириб беради. Т. й. вагонлари, автобус, автомобиль, самолётларга бир каналли тизим, кемаларга бир ва икки каналли тизимлар ўрнатилади. Ҳавони кондицирлаш қурилмалари бинолар қурилиши ва реконструкцияси ҳаражатларини оширади, лекин саноат биноларида бу ҳаражатлар меҳнат унумдорлигининг ортиши, маҳсулот сифатининг яхшиланиши ва б. ҳисобига тезда қопланади. Кўпгина саноат корхоналари (мас, тўқимачилик, тамаки, аниқ асбоблар, фар-мацевтика ва б.) да Ҳавони кондицирлаш тизимисиз ишлаш мумкин эмас. Ҳавони кондицирлаш борган сари тараққий этади. Ҳаво параметрларини мунтазам ушлаб туришни талаб қиладиган и. ч. нинг янги соҳаларининг ривожланиб бориши; саноат корхоналарини, и. т. ва конструкторлик ташкилотларини тўғри ва тўхтовсиз ишлаши учун маълум т-ра ва намлик талаб қиладиган аниқ асбоблар, механизмлар ва компьютерлар билан жиҳозланиши; кўплаб одамлар узоқ вақт туриши (ўтириши) мумкин бўлган катта жамоат бинолари ҳажмининг ортиб бориши ва улардан йил давомида самарали фойдаланиш зарурияти; биноларда катта юзага эга бўлган ойнабанд сиртларнинг қўлланиши; баъзи саноат биноларида дераза ва фонарларнинг йўқлиги Ҳавони кондицирлаш тизимининг янада кенгайишига олиб келади.