ҲАВО ХАЛТАЛАРИ — умуртқалиларда нафас йўллари, оғиз бўшлиғи ёки ҳалқум билан боғланган ҳаво сақловчи бўшлиқ. Ҳаво халталарида газ алмашинуви содир бўлмайди. Ҳаво халталарига думсиз сувда ва қуруқликда яшовчиларутнх овоз хал-таси, судралиб юрувчиларнинг ўпка халтаси киради. Қушлар Ҳ. х. нинг ҳажми нафас олиш ва нафас чиқаришда ўзгариб туради; ўпка аэрацияси. организм терморегуляцияси, сузиш ёки шўнғишда тана зичлигини ўзгар-тириш вазифасини бажаради; Ҳ. х. ўсимталари найсимон суяклар бўшли-ғига ҳам ўтиб, суяклар пневматикасини таъминлайди. Сут эмизувчиларнинг Ҳаво халталари бўғиз халталаридан, Евстахий нашжинг бўйин олдидаги қис-мига тушиб турадиган халтасимон ўсимтадан (тоқ туёқлилар, ламанлар), трахеядан (йўл-йўл тюлень эркагида) ёки қизилўнгачдан (моржлар эркаги-да) кетувчи халталардан иборат.
Ўсимликларда Ҳаво халталари чанг зарра-чаларидаги экзин қаватларининг бир-биридан ажралиши туфайли пайдо бўлади. Ҳаво халталари шамол ёрдамида чангланадиган кўпчилик ўсимликлар, ак-сарият игнабарглилар учун хос.