ҲАВО НАМЛИГИ

ҲАВО НАМЛИГИ — ҳаводаги сув буғи миқдори. Об-ҳаво ва иқлимнинг асосий хусусиятларидан бири. Қуйидаги кўрсаткичлари билан ифодаланади:

1) ҳаводаги сув буғлари эластиклиги е (парциал босим) мм ёки мб да ўлчанади;

2) мутлақ намлик; 1 г/см3 ҳажмдаги ҳавода мавжуд бўлган сув буғлари миқдори; г/м-’ билан ўлчанади;

3) нисбий намлик г — ҳаво таркибидаги сув буғи эластиклигининг худди шу т-радаги тўйинган сув буғи элас-тиклигига нисбатини ифодалайди, яъни г ~ у-100% ; % билан ифодаланади;

4) намлик етишмовчилиги а1 — маълум т-радаги тўйинган сув буғи эластиклиги Е билан ҳаво таркибидаги мавжуд сув буғи эластиклиги е айирмасига тенг, яъни а»= Е—е;

5) шуд-ринг нуқтаси т — ўзгармас босимда ҳаво таркибидаги сув буғларининг тўйингунига қадар совитиш учун ло-зим бўлган т-ра.