ҲАВО-КОСМИК САМОЛЁТ

ҲАВО-КОСМИК САМОЛЁТ — атмосфера (ҳаво) ва космик фазода учиришга мўлжалланган, ҳам самолёт, ҳам космик учиш аппарати хусусиятларига эга бўлган реактив учиш ап-парати. Худди самолёт каби аэродромдан учирилиб, космик кема каби тезлиги орбитал тезликкача етказилиб. космик фазода парвоз қилиш ва яна аэродромга қўндиришга мўлжалланади. Асосий вазифаси — узоқ муддат орбитада парвоз қиладиган экипажли орбитал ст-яларни зарур нарсалар (озиқ-овқат, усқуналар) билан таъминлаш ва экипажни алмаштириш. Ундан ҳарбий мақсадларда ҳам фойдаланиш кўзда тутилади. Ҳ.-к. с. нинг экспериментал лойиҳалари (мас, АҚШ да «Астро», Англияда «Мустард») яратилган, лекин бирор самара бермаган.