ҲАСАНОВ

ҲАСАНОВ Ҳамидулла (1919.19.01 – Тошкент — 1985.22.05) — географ олим. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1980), геогр. фанлари док-тори (1968), проф. (1970). Ўрта Осиё давлат ун-ти геол.-тупроқшунослик-география ф-тининг геогр. бўлимини тугатган (1941). 2-жаҳон уруши қатнашчиси (1941—46). «Қизил Ўзбекистон» газ. да адабий ходим (1946—47), Ўзбекистон Пед. фанлари илмий тад-қиқот интида географ-методист (1948—50). 1954 й. дан ТошДУ геогра-фия ф-ти доценти, 1968—70 й. ларда ф-т декани, 1970 й. дан табиий геогр. кафедраси проф., 1983 — 85 й. ларда табиий геогр. кафедраси мудири. Илмий ишлари «Ўрта Осиё олимларининг географик мероси», Ўрта Осиё топонимияси, геогр. тарихи, транс-крипция, терминология, дунё табиий геогр. си, геогр. ўқитиш методикаси, илмий асарлар таржимасига бағишланган. Кўпгина мамлакатлар (Афғонистон, Ҳиндистон, Мьянма, Япония, АҚШ, Европа мамлакатлари ва б.)га саёҳат қилган. Тошкентдаги кўча ва мактаблардан бири Ҳасанов номи билан аталади.

Ас: Маҳмуд Қошғарий, Т., 1963; Географик номлар имлоси, Т., 1964; Географик терминлар луғати, Т., 1964; Ўрта Осиелик географва сайёхлар, Т., 1964; Ўрта Осиё жой номлари тарихидан, Т., 1965; Заҳириддин Муҳаммад Бобир, Т., 1966; Ер тили, Т., 1977; Сайёҳ олимлар, Т., 1979; Географик номлар сири, Т., 1985.