ҲАРБИЙ ОРКЕСТР

ҲАРБИЙ ОРКЕСТР — ҳарбий қисм лардаги пуфлама созлар оркестри. таркибининг асосини мис-пуфлама чолғулар (корнет, альт, тенор, баритон ва &гс)лар ташкил этади. Кенгайтирилган ҳолатда ёғоч-пуфлама, шунингдек, валторна, труба, тромбон, бара-банлар ва б. чолғулар киритилади. Ўрта Осиёда ўтмишда карнай, сурнай, ноғора, довул ва б. дан иборат Ҳарбий оркестр бўлган. 19-а. нинғ 2-ярмидан европача турдаги Ҳарбий оркестр қўлланилмоқда. Ўзбекистонда Қуролли Кучлар, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати қўшинлари, ҳарбий ўқув юртлари ва штаблари қошида жами 30 га яқин Ҳарбий оркестр фаолият кўрсатади. Улар фаолияти (ре-пертуари ва б. масалалари) ни ЎзР мудофаа вазирлиги Ҳарбий оркестрлар хизмати назорат қилади. Ҳарбий оркестр репертуа-ридан ҳарбий мусиқа намуналари, айни пайтда, Ҳарбий оркестр учун махсус яратилган турли жанрдаги асарлар (увертюра, симфония ва б.) ўрин олган. Ҳарбий оркестр учун Ф. Ш. Госсек, Э. Мегюль, Л. Керубини, Т. Берлиоз, Р. Вагнер, Н. Римскийкорсаков, 20-а. да Р. Глиэр, С. Василен-ко, Н. ИвановРадкевич, К. Хачату-рян, Ўзбекистонда В. Лейсек, П. Холи-қов, Ҳаб. Раҳимов, П. Макаров ва б. композиторлар махсус асарлар яратишган.