ҲАРБИЙ ЎҚУВ ЮРТЛАРИ

ҲАРБИЙ ЎҚУВ ЮРТЛАРИ — қуролли кучларнинг барча турлари, қўшин турлари ва махсус қўшинлар учун кадрлар тайёрловчи ўқув муасса-саси. Ўзбекистон Республикасида ҳарбий ўқув юртларига ҳарбий академия, олий ҳарбий билим юртлари, ҳарбий касбга йўпалтирувчи лицейлар, фу-қаролик олий ўқув юртларининг ҳарбий ф-тлари киради. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Академияси, Ички ишлар вазирлигининг ака-демияси, Тошкент олий умумқўшин қўмондонлик билим юрти, Чирчиқ олий танк қўмондонмуҳандислик билим юрти, Самарқанд олий ҳарбий автомобиль билим юрти, Жиззах авиация олий ҳарбий билим юрти, Тошкент ахборот технологиялар ун-тининг махсус ф-ти, Тошкент техника билим юрти, Ёнғин хавф-сизлиги олий техника мактаби, сержантлар тайёрлаш мактаблари ҳамда фуқаролик олий ўқув юртларининг ҳарбий ф-тлари фаолият кўрсатмоқда.