ҲАРБИЙ ОКРУГЛАР

ҲАРБИЙ ОКРУГЛАР — операцион йўналишларда мамлакатнинг хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлигини таъмин-ловчи асосий ҳарбий-маъмурий бирлик ҳамда умумқўшин тезкор-стратегик ҳудудий бирлашмаси. Ҳарбий округлар тарифи Ўзбекистон Республикасининг 2001 й. 11 майда қабул қилинган «Мудофаа тўгрисида»ги қонуннинг 12-моддасида белгилаб берилган.

Ҳарбий округлар зиммаларига юкланган вазифаларни бажарадилар ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ қарорлар қабул қиладилар. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 5 ҳарбий округ бўлиб, улар: Шим.-ғарбий Ҳарбий округлар (Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти ҳудуди), округ штаби Нукус ш. да; Жан.-ғарбий махсус Ҳарбий округлар (Бухоро, Навоий, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари), округ штаби Қарши ш. да; Марказий Ҳарбий округлар (Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари), округ штаби Жиз-зах ш. да; Тошкент Ҳ. о. (Тошкент ш. ва Тошкент вилояти), округ штаби Тошкент ш. да; Шарқий Ҳарбий округлар (Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари), ок-руг штаби Марғилон ш. да жойлашган.