ҲАРБИЙ ЖИНОЯТЧИЛАР

ҲАРБИЙ ЖИНОЯТЧИЛАР — халқаро ҳуқуқда қарбий жиноятларнинг, тинчлик ва инсониятга қарши қаратилган жиноятларнинг ташкилотчилари, воситачилари, раҳбарлари, ижро-чилари ва иштирокчилари. Бу жиноятларнинг турлари ва таркиби ҳамда жазо чоралари халқаро ҳарбий трибу-налларнинг уставларида белгилаб берилган. Ҳарбий жиноятчилар учун индивидуал жиноий жавобгарлик бир қанча халқаро шарт-помалар ва битимлар б-н, ҳарбий жиноятларнинг баъзи турлари учун эса айрим мамлакатларнинг жиноят қонунлари билан белгиланади. Ҳарбий жиноятчилар учун жиноий жавобгарликка тортишнинг ҳеч қандай муҳлати қўлланмайди, бошпана ҳуқуқи ҳам берилмайди. Ҳарбий жиноятчилар тутиб берилиши керак.