ҲАРБИЙ БАЗА

ҲАРБИЙ БАЗА — махсус жиҳозланган, стратегик жиҳатдан қулай ҳудуд; ундаги жанговар ва кундалик фаолият учун зарур қурол, ўқ-дори, озиқовқат захиралари ва б. моддий воситалар билан жойлашган қўшинлар.

Ҳарбий базалар ракета, авиация, ҳарбий денгиз ва умумий мақсаддаги базаларга бўлинади. Бугунги кунда кўпгина йирик давлатлар турли мамлакатларда ўз Ҳарбий база ларига эга.