ҲАҚИҚИЙ СОНЛАР

ҲАҚИҚИЙ СОНЛАР — ҳар қандай мусбат, манфий сон ёки ноль. Ҳақиқий сонлар тўплами раиионал сонлар ва иррационал сонлар тўпламининг бирлашмасидан иборат. Ҳақиқий сонлар тўплами сон ўқи деб ҳам аталади ва Я билан белгиланади. К чизиқли тартибланган тўплам ва, кўпайтириш, қўшиш амалларига нисбатан майдон ташкил қилади. рационал сонлар К нинг ҳамма ерида зич жойлашган. Ҳақиқий сонлар тўплами билан тўғри чизиқ нуқталари ўртасида, тартибланганликни сақлаган ҳолда, ўзаро бир қийматли мослик ўрнатиш мумкин. Ҳақиқий сонлар тўпламининг муҳим хусусиятларидан бири унинг узлуксизлигидир. Узлуксизлик принципи турли шаклларда баён қилиниши мумкин. Ҳақиқий сонлар назарияси мат. нинг муҳим масалаларидан бири бўлиб, бу назария 19-а. нинг 2-ярмида Вейерштрасс, Р. Дедекинд, Г. Кантор томонидан яратилган. Барча физик катталикларни ўлчаш натижалари Ҳақиқий сонлар билан ифодаланади.