ҲАҚБЕРДИЕВ

ҲАҚБЕРДИЕВ Абдураҳимбек Асадбек ўғли [1870.16(28).5, Шуша – 1933. 12.12, Боку] — озарбайжон ёзувчиси. Озарбайжонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1928). Петербург ун-тини тугатган (1899). 1906 й. дан «Мулла Насриддин» жур. ида ишлаган. Илк асари — «Бузилган хонумон» (1896). «Бахтсиз йигит» трагедияси (1900) ва «Оға Муҳаммад шоҳ Кажар» (1907) тарихий драмасида 18-а. даги Эрон ҳукмдорининг фожиаси орқали адо-латсиз тузумнинг ҳалокати тасвирланган. «Мамади Мўзаланбекнинг саёҳати», «Дўзахдан мактублар», «Менинг маралларим», «Дарахт сояси-да», «Хотин-қизлар байрами», «Подшоҳнинг муҳаббати» ва б. асарлар муаллифи. «Озарбайжон театри тарихидан» (1924) очерки ва «М. Ф. Охундовнинг ҳаёти ва ижоди» (1918) монографияси (1918) ҳам бор. «Бузилган хонумон», «Бахтсиз йигит» каби пьесалари Марказий Осиё, жумладан, Ўзбекистон театрларида ҳам қўйилган. Ҳақбердиев ижоди ўзбек драматургиясининг шаклланишида муҳим роль ўйнаган.