ҲАҚБЕРДИЕВ

ҲАҚБЕРДИЕВ Худойберди (1949.1.6, Самарқанд) — кулол, Ўзбекистон БА акад. (1997). Уста Умарқул Жўрақуловга шогирд тушиб ҳунар ўрганган. 1968 й. дан мустақил уста: Бадиий фонд устахонасида; 1978 й. дан «Усто» бирлашмасида. Ҳақбердиев ижоди маданий, тарихий анъаналар билан узвий боғлиқ, асарларида ўзига хос мавзули мужассамотларида нафис шакл ечимига эришган: «Аждарҳо» (1972), «Босим» (1990), «Сўғдиёна» (1991— 92), «Ур-гут—Самарқанд» (1991—92), «Сара-тон» (1996), «Самарқанд» (2002), «Буюк ипак йўли» (2004) ва б.

Ҳақбердиев 1967 й. дан асарлари билан республика ва халқаро кўргазмаларда иштирок этади. Жумладан, 2002 й. дан Голландия шаҳарларида йилига 2 марта уюштириладиган кулоллар ассоциацияси кўргазмаси қатнашчиси. Асарлари республика ва хорижий давлатлар музейлари ва тўпламларда сақланади.