ҲАМЗА ШИНВОРАЙ

ҲАМЗА ШИНВОРАЙ Абдумурод (1907—Пешовар ш. — 1994) — афғон шоири. Ижоди 1923 й. дан бошланган. Лирик ғазалнавис шоир сифатида танилган; ҳофизона ишқий ғазаллари билан катта шуҳрат қозонган. Асарларида пуштун халқининг орзу-умидлари, ғам ва ҳасратлари, озодлик учун курашларини юксак бадиий савияда куйлаган («Уйғониш», 1352). Ҳамза Шинворай 50-й. ларда илк бор шоир Хушҳолхон Хат-так (17-а.) шеъриятининг маъно ва бадиий олами ҳақида йирик тадқиқот ишларини олиб борган. 6 жилдли асарлар тўплами чоп этилган. Уларнинг асосий қисмини ғазал, рубоий, қитъ-алар ҳам у ёки бу муносабат билан ёзилган маснавий, муҳаммас, қасида ёки бошқа жанрлардаги шеърлар ташкил этади. Ҳамза Шинворайнинг «Нидо», «Илм толибига», «Ўзлик», «Суфийга хитоб», «Ёш афғон қўшиғи», «Пуштунга», «Дард», «Зуғум», «Комил инсон», «Миллат бирлиги» ва б. шу каби шеърлари шоирнинг ватан ва миллат дар-дига ҳамоҳанг ижодининг ёрқин намуналаридир.