ҲАМРОҚУЛОВ

ҲАМРОҚУЛОВ Нуриддин (1946.18.6, Андижон) — хонанда, Ўзбекистон халқ артисти (1987). Жарангдор, лирик овоз соҳиби. Тошкент театр ва рас-сомлик санъати ин-тида таълим олган (1971—73). Ижодий фаолиятини Анди-жон театриш бошлаб (1967 — 73), Ҳайдар («Нурхон»), Равшан («Равшан ва Зулхумор») каби образларни яратган. Анъанавий ва замонавий хонандалик йўлларини Ў. Нуралиев, Турсунбой Қодировлардан ўрганган. Андижон вилояти филармониясида яккахон хонанда (1983—93). Кейинчалик, асосан, концерт ижрочилиги билан шу-ғулланган. Репер-туаридаги мумтоз («Самарқанд Ушшоғи», «Тошкент Ироғи»), замонавий бастакорлар ашулалари («Талқинроз», «Оқ қуш», Р. Юсупов ва б.) ҳамда ўзи басталаган («Оламни сақланг», «Раъно», «Сой кўрдим», «Ширинлигинг», «Кулди баҳорим» каби) қўшиқлари таъсирчан ва ёқимли. Европа ва Осиё мамлакатларида гастролда бўлган. Ижролари Ўзбекистон радиоси фо-нотекаси, грампластинка (1968, 1971, 1972) ва компакт дискларга ёзилган.