ҲАМРОЕВ Нажим Раҳимович

ҲАМРОЕВ Нажим Раҳимович (1933.10.1, ҳоз. Навоий вилояти Кармана ш.) — муҳандис гидротехник-мелиоратор олим, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси акад. (1991), ВАСХНИЛ (1983), 1991 й. дан Россия Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси мухбир аъзоси, техника фанлари д-ри (1983), проф. (1991). Меҳнат Қаҳрамони (1981). Ўзбекистонда (1983), Тожикистонда хизмат кўрсатган ирригатор (1979), Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган қурувчи (1977). Ўрта Осиё политехника ин-тини тугатган (1957). «Ўзбекгидроэнергоқурилиш» трестида муҳандис (1958), Хиш-ров ГЭС қурилиши бош муҳандиси, қурилиш бошлиғи (1959-60), Ўзбекистон Министрлар Совети Ишлар бошқармаси қурилиш бўлимида катта реферант (1960—62), Бухоро вилояти ижроия қўмитаси раиси ўринбосари (1962-63), Аму-Бу-хоро машина канали қурилиши бошқармаси бошлиғи (1963—65), ЎзССР министрлар Совети Сув қурилиши бош бошқармаси бошлиғи (1965 — 71), СССР Министрлар Совети ҳузуридаги Ўрта Осиё ирригация ва совхозлар қурилиши бош бошқармаси («Глав-средазирсовхозстрой») бошлиги (1971—85); Ўзбекистон ФА ишлаб чиқарувчи кучларни ўрганиш Кенгашида бўлим мудири (1985—90), Ўзбекистон Сув қурилиши давлат қўми-таси раисининг биринчи ўринбосари (1990—91). Ўзбекистон ФА Сув муам-молари ин-ти директори (1991—96), бош илмий ходим (1998—2002), илмий маслаҳатчи (2002 й. дан), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги илмий-и. ч. маркази бош директори (1997-98).

Илмий ишлари чўл ва чала чўл мин-тақаларини суғориш ва комплекс ўзлаштириш, агросаноат мажмуаларини барпо этиш, сув хўжалиги ва мелиоратив системалар ва иншоотлар қурилишини ташкил этиш ҳамда уларни ишлатиш, йирик ер массивларини ўзлаштиришнинг илмий, ижтимоий ва иқтисодий муаммоларига бағишланган.