ҲАМРОЕВ Жавлон Раззоқович

ҲАМРОЕВ Жавлон Раззоқович (1934.10.7, Наманган – 1997.18.10, Тошкент) — Ўзбекистон халқ артисти (1989). Раззоқ Ҳамроевнннт ўғли. Театр ва рассомлик санъати ин-тини тугатган (1966). 1962—97 й. лар «Ўзбек-фильм» қошидаги «Киноактёр студияси»да актёр. 40 дан ортиқ фильмда суратга тушган: Шофёр («Виждон амри билан»), Фарҳод («Фарҳоднинг жасо-рати»), Анвар («26-отилмасин»), Мат-қовул («Оловли йўллар»), Қароқчи («Алибобо ва қирқ қароқчи»), Арсло-нов («Жазирама қуёш остида») ва б. Кучли драматизм, психологик теранлик, давр қарамақаршиликларини ифодалашда катта истеъдод, фикр ва ҳиссиётлар тўлқини Ҳамроев ижо-дига хос.