ҲАМРОЕВ Али Эргашевич

ҲАМРОЕВ Али Эргашевич (1937.19.5, Тошкент) — кинореж. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1969). Эргаш Ҳамроевнинг ўғли. Москва кинематография ин-ти (ВГИК)ни тугатган (1961). 1961 й. дан «Ўзбекфильм»да реж. «Болалар ҳақида кичик ҳикоялар» унинг биринчи фильми. «Ёр-ёр», биринчи ўзбек фильм-операси «Дило-ром», «Лайлак келди. ёз бўлди», «Қизил қум», «Фавқулодда комиссар», «Шижоат», «Еттинчи ўқ», «Мухлис», «Инсон қушлар ортидан боради» (Деҳли фестивалида «Энг яхши режиссура учун» совринини олган, 1977), «Ме-вазорлик аёл» каби фильмлари билан танилган. Шунингдек, «Салом, Баҳор!», «Туркистон», «Ўзбекистон», «Тошкент жасорати» ва б. ҳужжатли фильмларга ҳам реж. лик қилган. Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1971).