ҲАМРОБОЕВИТ

ҲАМРОБОЕВИТ — титаннинг V ва Ғе аралашмаси билан биргаликдаги табиий карбиди. 1984 й. да топилган. Арашон тоғларидаги базальтли порфирлар ва Зарафшон тизмасидаги кварцланган гранитоидлар таркибида учрайди. минерал И. Ҳ. Ҳамробоев шарафига Ҳамробоевит деб аталган. Унинг эталонли намунаси Москвадаги А. Е. Ферсман номидаги минераллар музейида сақланмоқда. Қаттиқлиги 9 дан ортиқ. Куб сингонияда кристалланади. Шаффоф эмас, металлдек ялтирайди. Ранги тўқ кулранг. Таркибида Ҳамробоевит бўлган базальтли порфирлар қуйи пермь даврига мос бўлган трахиандезит-трахибальтли формаииянинг субвулканли жинсларига тааллуқли.