ҲАМРО ПОЛВОН

ҲАМРО ПОЛВОН Шодиев (1892, Ромитан туманидаги Работарак қиш-лоғи — 1942.4.8, Бухоро) — Туркистонда совет режимига қарши қуролли ҳаракат раҳбарларидан бири, полвон. Ёшлигидан бошлаб полвон сифатида ном чиқарган, бухороча курашнинг моҳир устаси ҳисобланган. С. Айнийнинг ёзишича, Ҳамро полвон Бухорода ўтказилган Гули сурх сайли — Наврўз байрамида барча рақиблари курагини ерга теккизиб, Бухоро амирлигининг бош полвони деб топилган (1911 й. март). У кейинчалик юзбоши унвонига сазовор бўлиб, Амир Саид Олимхон саройида хизмат қилган.

Бухоро босқинипан сўнг Ҳамро полвон бошчилигидаги ҳарбий тўда Бухоро ва унинг атрофида қизил аскарларга қарши курашган (1920 — 23). Сўнгра у қуролли курашни тўхтатган ва тинч ҳаётга қайтган (1924).

20-а. нинг 20|-й. лари ўрталаридан бошлаб БухорО воҳасидаги Жилвон мавзесини ўзлавдтиришга киришган. Совет режими томонидан у 3 марта қамоққа олинган. Бухоронинг Ғозиён мадрасасида махсус қамоқхонада очликдан вафот этган. 1992 й. 30 мартда оқланган. Хоки Шофиркон туманидаги Оқмозор қабристонига қайта дафн этилган (2004 й. май). Ҳ. п. фаолияти ҳақида ёзувчи Дилшод Ражаб «Жил-вон ўғлони» тарихий эссесини ёзган (2001). Шофиркон тумани Жилвон мавзесидаги ўзи асос солган қишлоққа Ҳамро полвон номи берилган. Ҳар йили бу ерда Ҳамро полвон хотирасига атаб республика миқёсида ёш курашчилар мусобақаси мунтазам ўтказилмоқда.

Ад.: Ўзбекистоннинг янги тарихи. 2-китоб [Ўзбекистон совет мустамлакачилиги даврида), Т., 2000; Ражабов Қ., Бухорога қизил армия босқини ва унга қарши кураш, Т, 2002. Қаҳрамон Ражабов.