ҲАММУАЛЛИФЛИК

ҲАММУАЛЛИФЛИК — адабиёт, илмфан ёки санъат асарларига бўлган муаллифлик ҳуқуқинннт ёхуд бирор-бир кашфиётга нисбатан муаллифлик ҳуқуқининг икки ёки ундан ортиқ шахсга баравар алоқадорлиги. Муаллифлик ҳуқуқидан фойдаланиш ҳаммуаллифларнинг ўзаро келишувига биноан амалга оширилади. Мукофот берилиши ҳам шу келишув асосида ёки мавжуд қонунчилик асосида кўриб чиқилади. Ўртадаги келишмовчилик ёки низоли муносабатлар суд орқали ҳал қилинади.