ҲАМИДОВА

ҲАМИДОВА Манзура (1914.8.3 – Тошкент — 1998.4.10) — Ўзбекистон халқ артисти (1969). Дастлаб Тошкентдаги ишчи-ёшлар театри (1934—36), Термиз театри (1936—41), Муқимий театр (1941—43)ларида ишлаган. 1943 й. дан умрининг охиригача Ёш томо-шабинлар театрида актриса. Муқимий театрида яратган «Аршин мол олон» (У. Ҳожибеков) даги Гулчеҳра, «Фар-ҳод ва Ширин» (Хуршид)даги Моҳин-бону, «Номус ва муҳаббат» (К. Яшин) даги Онахон, «Гулсара» (К. Яшин)даги Ойсара каби ролларида унинг мусиқий қирралари намоён бўлди. Ёш томошабинлар театрида, асосан, оналар ролларига ихтисослашган. Оналар ва бувилар қалбини, меҳрмуҳаббатини чуқур очиб бериш, ўткир психолоптк таҳлил, кучли драматизм, ишонарли ва ҳаётий талқин Ҳ. ижодига хосдир. «Ёрилтош» (Ш. Саъдулла), «Сирли сандиқ» (О. Толипов)да ўгай она, «Абдулла Набиев» (Р. Раҳмат)да она, «ким айбдор» (И. Аҳмедов)да буви-жон, «Чипполино» (Родари)да Ол-чаой, «Қовоқвой ва Чаноқвой» (П. Мўмин)да Қовоқ хола, «Оқкема» (Ч. Айтматов)да Она буғу, «Ўз уй-ингдасан» (М. Бобоев)да Меҳри хола, «Зумрад ва Қиммат»да ўгай она сингари роллари билан танилди.

Ўзбекистон телевидениесининг «Оталар сўзи — ақлнинг кўзи» кўрсатувининг доимий қатнашчиси бўлиб, мушфиқ оналар тимсолини турли кўринишларда гавдалантирган. «Меҳ-нат шуҳрати» ордени билан мукофотланган (1997).