ҲАМИДОВ

ҲАМИДОВ Абдусалом (1885-Бухоро—1940) — кандакор уста. Бухоро кандакорлик мактабининг йирик вакили. Ҳамидов анъанавий нақш мужассамо-тига янги рамз ва оҳангларни олиб кирган; юлдуз, герб, буғдой бошоғи, ғўза чаноғи, одам тасвирлари ва б. Ҳ. кўплаб шогирдлар тайёрлаган (шо-гирдлари орасида ўғли Салимжон Ҳамидов ҳам бор). Ҳ. ишларидан намуналар республика музейларида сақланади.