ҲАМИДОВ Салимжон Саломович

ҲАМИДОВ Салимжон Саломович (1920.29.12 – Бухоро – 1973Л9.8) – кандакор, сулола давомчиси; Ўзбекистон халқрассоми (1972). Ҳунарни отаси — кандакор уста Абдусалом Ҳамидовдан ўрганган. Ҳамидов металл ва мармарга ўйиб нақш ишлашни пухта эгаллаган; ёшлигидан отасининг шогирдлари қаторида мураккаб ўйма нақшларни ишлай бошлаган; металл буюмлар безак мужассамотларини янги мавзулар билан бойитди (мас, патнисга ишланган «Ўзбекистоним» мужассамоти, 1969 ва б.), безакларда Бухоро меъ-морий ёдгорликларини акс эттирди. Металл ва мармарга ўииб нақш ишловчи кўплаб шогирдлар етиштирди, унинг ташаббуси билан Бухорода кан-дакорлик мактаб-устахонаси ташкил этилган (яна қ. Бухоро кандакорлик мактаби).