ҲАМИДОВ Рустам Муҳсинович

ҲАМИДОВ Рустам Муҳсинович (1949.15.7, Тошкент) — реж., Ўзбекистон халқ артисти (1992), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1985). Тошкент театр ва рассомлик санъати ин-тини тугатган (1972). 1972-93 й. лар Ҳамза театрида реж., бош реж., 1993-97 й. ларБайрамлар ўтказиш дирекцияси раҳбари, 1997-2005 й. лар Тошкент ш. маданият бошқармаси бошлиғи. «Кўрмайин босдим тиконни» (И. Сул-тон) спектакли унинг дастлабки ютуғи бўлди. «Қиёмат қарз», «Шошма, қуёш», «Кузнинг биринчи куни», «Аризасига кўра», «Курорт» (ҳаммаси Ў. Умарбековники), «Ўгрини қароқчи урди» (Шукрулло), «Куёв» (С. Аҳмад), «Оловни ташлама, Про-метей» (М. Карим), «Баланд қоядаги аёллар» (Вуолийоки), «Ғийбат» (А. Салинский), «Алла» (Т. Минул-лин), «Ҳазрати аёл» (О. Жаҳонова) каби спектаклларни саҳнага қўйган. Андижон театрида қўйилган «Шоҳона ишрат» (В. Гюго) спектакли реж. нинг жаҳон мумтоз драматургияси соҳасидаги дастлабки изланиши бўлди, 1984 й. Е. Симоновга О«тел-ло» спектаклини қўйишда ҳамкорлик қилди ва 1988 й. мустақил «Ко-риолан» (У. Шекспир) ни саҳналаштирди. Ҳамидов саҳналаштирган спектакллари романтик кўтаринкилиги, мавзулар хилма-хил ва долзарбли-ги, юморга бойлиги, ҳажвий ўткирлиги билан ажралиб туради.

Ўзбекистонда театрлашган оммавий томошалар тури ривожланишида Ҳамидовнинг ўрни алоҳида. 1992 й. дан буён ўтказилаётган «Мустақиллик», «Наврўз» каби байрамларнинг сценарий муаллифларидан бири, реж. и, бош реж. и. Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1989). «Меҳнат шуҳрати» ордени билан муко-фотланган (1998).