ҲАМИДОВ

ҲАМИДОВ Ҳусниддин (1935.5.1, Чимбой тумани) — қорақалпоқ тилшуноси. Ўзбекистон ФА акад. (2000), Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган фан арбоби(1993), филол. фанлари д-ри (1990). Қора-қалпоғистон педа-гогика ин-ти рус тили ва адабиёти ф-тини тугатган (1955). Чимбой тумани мактабларида ўқитувчи (1955 — 59). Ўзбекистон ФА Қорақалпоғистон бўлимининг Н. Довқораев номидаги Тил ва адабиёт ин-тида кичик, катта илмий ходим (1960—71; 1983 — 86), бўлим бошлиғи (Шарқ қўлёзмалари бўлими, 1971— 83; Мумтоз қора-қалпоқ адабиёти ва Шарқ қўлёзмалари бўлими, 1986—89; қорақалпоқ тили тарихи, диалектологияси ва қўлёзмалар бўлими, 1989 й. дан). Ҳамидовнинг илмий ишлари асосан қорақалпоқ тилининг тарихига — унинг тарихий лексикологияси, грамматикаси, сўз ясалиши масалаларига бағишланган. Ҳамидов, шунингдек, Шарқ қўлёзмаларини тўплаш, изохлаш ва нашрга тайёрлаш ишлари билан ҳам шуғулланиб келади.

Ас: Корақалпақтили тарийхьшьш очерклари, Нокис, 1974; Ески қарақалпақтилинин жазба естеликчери, Нокис, 1985; Каракал-пакский язмк XIX — начала XX вв. по дан-ннм письменнмх памятников, Т., 1986; рукописное наследие Бердаха, Нукус, 1995.