ҲАМИДОВ

ҲАМИДОВ Ҳалим (1937.22.8, Ғиждувон тумани) — Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси (1995). СамДУни тугатган (1959). 1959 й. дан Қизилтепа туманидаги мактабда тарих ўқитувчиси. 1962 й. дан Ғиждувон туманидаги 1-мактабда, 1965 й. дан 2-интернат мактабда директор ўринбосари. 1970 й. дан Ғиждувон туман хапқ таълими бўлимида йўриқчи ва методик кабинет мудири, 1982 й. дан 3-мактаб, 1993—98 й. ларда 6-гимназия директори.