ҲАМИД ОЛИМЖОН

ҲАМИД ОЛИМЖОН (Олимжонов Ҳамид) (1909.12.12, Жиззах – 1944.3.7, Тошкент; «Форобий» қабристонига қайта дафн этилган) — шоир, публицист, адабиётшунос ва жамоат арбоби. Ўзбекистон ФА мухбир аъзоси (1943). Самарқанддаги билим юр-тида (1923—28), Педагогика академи-ясининг ижтимоий-иқтисодий фанлар ф-тида (1928—31) ўқиган ва айни пайтда «Зарафшон» газ. да бўлим мудири (1926— 27). Ёшлар газ. да (1931), «Қурилиш» ва «Совет адабиёти» жур. ларида масъул котиб, Маданий қурилиш илмий тадқиқот ин-тида катта илмий ходим (1932—34), Тил ва адабиёт ин-ти (1934—37) ва Ўқувпе-дагогика нашриётида бўлим мудири (1938—39), Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида масъул котиб (1939-44).

Ҳамид Олимжоннинг сўз санъатига қизиқиши онаси Комила аянинг эртаклари ҳамда бобоси Мулла Азим хонадонига келиб турувчи Фозил Йўлдош ўғли\тт достон ва термалари асосида шаклланган. Дастлабки асарлари — «Кўклам» (шеърлар, 1929), «Тонг шабадаси» (ҳикоялар, 1930). «Олов сочлар» (1931), «Пойга», «Ўлим ёвга» (1932), «Дарё кечаси» (1936), «Шеърлар» (1937), «Ўлка», «Ойгул ва Бахтиёр» (1939), «Бахт» (1940), «Қўлингга қурол ол!», «Она ва ўғил» (1942), «Ишонч» (1943) шеърий тўпламлари муаллифи.

Ҳамид Олимжон ижодининг 1-даврида ҳикоялар ёзган бўлса-да, унинг истеъдоди кўпроқ лирик шеърият табиати билан уйғун бўлган. Дастлабки шеърларида янги адабиёт ва янги адабий шакллар яратиш ғояси ҳукмронлик қилган. 30-й. ларнинг ўрталарига келиб, ҳаётий ва ижодий тажри-баси ошиши билан Ҳамид Олимжон она-юрт таби-атидан, жамият ва халқ ҳаётидан олган бой таассуротларини лирик шеър доирасида ёрқин бадиий ифо-далаш санъатини эгаллай бошлаган («Куйчининг хаёли», «Офелиянинг ўлими», «Ҳолбуки, тун…», «Ишим бордир ўша оҳуда» ва б.). 2-жаҳон урушигача бўлган ижодида 20а. ўзбек лирикасининг яхши намуналари ҳисобланган «Ўрик гул-лаганда», «Севги десам…», «Тиним-сиздир ёлғиз шаббода…», «Шодликни куйлаганимнинг сабаби», «Ўзбекистон» сингари лирик шеърларини ёзган. Бу шеърлар ғоявий мундарижаси, шакли, гўзал тили ва услуби билан эътибор қозонган.

1916 й. Жиззах қўзғолонининг шафқатсизлик билан бостирилганини кўрган шоир 30-й. ларда совет мамлакатида олиб борилган қурилишлар, рўй берган иқтисодий ва маданий ўзгаришларни кўриб, кела-жакка катта умид билан қараган. Ҳамид Олимжон қалби ва шуурини эгаллаган шундай некбин туйғу ва хаёллар унинг ижодида романтик тасвир методининг шаклланишига сабабчи бўлган. Шоир фақат лирик шеърларидагина эмас, балки шу даврда яратган «Икки қизнинг ҳикояси» (1937), айниқса, «Зайнаб ва Омон» (1938) достонларида ҳам воқеликни шу метод ёрдамида тасвир этишга ин-тилган.

Ҳамид Олимжон «Ойгул билан Бахтиёр» (1937) ҳамда «Семурғ ёки Паризод ва Бунёд» (1939) достонларини халқ эртаклари мотивлари асосида яратган. Бу асарлар эрксеварлик ғоялари, ўз тақди-рини халқ ва мамлакат тақдири билан боғлаган қаҳрамонлари ҳамда бадиий жозибаси билан китобхонлар эътибо-рини қозонган. 2-жаҳон урушининг дастлабки йилларида Ҳамид Олимжон ўзбек фольклори учун характерли бўлган она ва ўғил образларидан, шунингдек, халқ оғзаки ижодига хос тасвир усули ва воситаларидан яна ҳам кенг фойдаланиб халқни курашга, мардлик ва жасоратга илҳомлантирувчи шеърлар ёзган («Қўлингга қурол ол!», «Шарқдан Ғарбга кетаётган дўстга», «Қамал қилинган шаҳар тепасидаги ой» ва б.). Айни пайтда у романтик тасвир усулидан фойдаланган ҳолда «Севги», «Сен туғилган кун», «Жангчи Турсун», «Роксананинг кўз ёшлари» сингари шеър ва балладаларини яратган. Погодин, Уйғун ва Собир Абдулла билан ҳамкорликда Ў«збекистон қиличи» (1942) драмасини ёзган, фронт сафари (1943 й., фев.) таассуротлари асосида эса публицистик мақола ва очеркларини эълон қилган.

Ҳамид Олимжоннинг «Муқанна» (1943) траге-дияси ҳам уруш даврининг ижти-моий буюртмаси асосида майдонга келган. Ҳамид Олимжон ушбу асарнинг марказий қаҳрамонлари — Муқанна, унинг севгилиси Гулойин ва б. қаҳрамонлар образлари орқали ҳар бир мамлакатнинг мустақиллиги масаласи халқ тақдири. шу халқнинг озодлиги, фаровонлиги ва келажаги билан боғлиқ ғоят муҳим ижтимоий ва сиёсий масала эканлигини кўрсатиб берган.

Ҳамид Олимжон адабий ижод билан бирга и. т. ишлари билан ҳам машғул бўлган. Аммо у шу даврда ёзган мақолаларида вульгар социологизм таъсиридан чиқиб кета олмай, айрим миллатпарвар ёзувчилар ижодини қоралаган. 30-й. ларнинг 2-ярмида эса Ҳамид Олимжон «Атпо-миш» халқ эпосини нашрга тайёрлаш ва Навоийнинг 500 йиллик юбилейи муносабати билан унинг адабий меросини ўрганиш жараёнида мумтоз ўзбек адабиёти ва халқ оғзаки ижодига катта меҳр билан ёндашган ва маданий меросимизнинг бу олтин саҳифаларини тўғри илмий позициядан туриб талқин этган. У навоий комитетининг масъул котиби сифатида улуғ шоир меросини ўрганиш ва асарларини рус тилига таржима қилиш ишига катта ҳисса қўшган. Ҳамид Олимжон томонидан нашрга тайёрланган «Алпомиш» достони (Фозил Йўлдош ўғли) эса узоқ йиллар давомида халқ оғзаки ижоди асарларини ўрганиш ва илмий нашрини тай-ёрлаш ишида асос бўлиб хизмат қилган.

Ҳамид Олимжон адабий ижодининг муҳим қис-мини бадиий таржима ташкил этган. У А. С. Пушкиннинг «Кавказ асири» ва «Сув париси» достонлари, М. Ю. Лермонтовнинг «Замонамиз қаҳрамони» қиссасидаги «Бэла» ва М. Горькийнинг «Челкаш» ҳикоялари, Н. Островскийнинг «Пўлат қандай тобланди» романи, А. Корнейчукнинг «Платон Кре-чет» пьесаси, шунингдек, Байрон, Пушкин, Шевченко, П. Тичина, М. Безименский, М. Светлов, К. Симонов, В. Инбер каби шоирларнинг айрим шеърларини ўзбек тилига таржима қилган.

Ҳамид Олимжон 35 ёшида автомобиль ҳалокати натижасида вафот этган. Тошкент метрополитени бекатларидан бири, Ёзувчилар уюшмасининг Адабиётчилар уйи, Самарқанддаги вилоят теат-рига Ҳамид Олимжон номи берилган. Тошкент ш. да шоир номи билан аталган май-донда унга ҳайкал ўрнатилган (1990).

Ас: Асарлар [5ж. ли], 1—5-ж. лар, Т., 1970 — 72; Мукаммал асарлар тўплами [Юж. ли], 1 — 10-ж. лар, Т., 1979-84.

Ад.: Ази мов С. Ҳамид Олимжон абадияти. Т., 1967; Сен элимнинг юрагида яшай-сан [Ҳ. Олимжон ҳақидахотиралар], Т., 1973; Мамажонов С, Шоир дунёси, Т., 1974; Каримов Н., Гўзалликнинголмос қатралари [Ҳ. Олимжон лирикаси], Т., 1979; Кари-мов Н., Ҳамид Олимжон. Шоир ҳаёти ва ижодидан лавҳалар. Т., 1979.

Наим Каримов.