ҲАМИД ибн БАҚОХЎЖА, Ҳамид Бақоев (тахм. 1880 — Бухоро — тахм. 1935) — тарихчи олим, шоир. Икки тарихий асар: «Танзил ал-амсал фи зикр байан ал-аҳвол» («Ҳоллар баёни зикридаги мисоллар ифодаси»; қисқача: «Танзил, 1928) ва «Мунта-хаби тарих-и Амирон-и манғит» («Манғит амирларининг қисқача тарихи»; қисқача: «Мунтахаб»; 1931 — 32) муаллифи.
Ҳамид ибн бақохўжа ибн Б. нинг «Танзил» асари 4 қисмдан иборат бўлиб, унинг дастлабки 3 қисми Бухоронинг манғитлар давридаги тарихини акс эттирган. Муал-лиф дастлабки манғит амирлари тўғрисида қисқача маълумот бергач, асосий эътиборни Самарқанд чор Россияси томонидан босиб олингач, бу ерда юз берган сиёсий воқеаларга қаратади. Вобкентлик савдогар Сайидбойнинг савдо-сотиқ ишлари билан Россияда бўлиши, Бухоро амирлигидаги иқтисодий ва сиёсий қолоқлик сабаблари, амир Музаффарнинг рус босқинига қарши туриш учун ҳарбий ёрдам сўраб Усмонли турк султонлиги, Франция ва Англияга мурожаат қилиши (мак-тублар юбориши) асарда кенг ёритилган. Асарнинг 4-қисмида Бухоро бос-қини оқибатлари ва БХСР тарихи баён қилинган.
«Мунтахаб»да амир Музаффар давридан бошлаб 20-а. нинг 1-чорагигача Бухоро амирлигида юз берган муҳим воқеалар тасвирланган. Бу асарларнинг қўлёзмаси Ўзбекистон ФА Шарқшунослик ин-ти фондида сақланади.