ҲАМДЎСТЛИК

ҲАМДЎСТЛИК (1947 й. гача Британия миллатлар ҳамдўстлиги) — Буюк Бри-тания ва унинг собиқ кўпгина доминионлари ҳамда мустамлакаларидан иборат бирлашма. Ҳамдўстликнинг ҳуқуқий мақоми 1931 й. Вестминстер статути билан белгилаб берилган (1947 й. аниқлик киритилган). Унда Ҳамдўстликга аъзо давлатларнинг ўзаро ҳамда Британия билан муносабатлари, уларнинг ички сиёсатда ҳам, ташқи сиёсатда ҳам мустақил ва тенгҳуқуқли давлат сифатида фаолият юритиши ўз ифодасини топган. 1971 й. Сингапурда имзоланган Ҳамдўстлик принциплари тўғрисидаги Декларация Ҳ. кон-сенсус тамойиллари асосида иш олиб борувчи ихтиёрий бирлашма эканли-гини тасдиқлади. Ҳамдўстлик 30 республика ва 21 монархиядан ташкил топган. 16 монархия давлат бошлиғи сифатида Буюк Британия қиролини тан олади, бу мамлакатларда генерал губернатор қирол номидан иш кўради; 5 монархия ўз қиролига эга. Буюк Британия монархи Ҳамдўстлик бошлиғи ва унинг рамзи ҳисобланади. Ҳамдўстлик мамлакатлари ҳар йили конфе-ренция ўтказадилар. Ҳ. Котибияти мавжуд. Буюк Британияда ҳукумат таркибида Ҳамдўстлик ишлари бўйича вазир бор.