ҲАМДОНИЙЛАР

ҲАМДОНИЙЛАР — Сурия ва месопотамияда ҳукмронлик қилган араб сулоласи (905—1004). Асосчиси Ҳамдон халифаликка қарши курашда хорижийлар билан бирлашган. Унинг Аббосийлар хизматига кирган ўғилларидан бири Мосул ш. га ноиб этиб тайинланган (905). Носи-руддавла даври (929—969)да Сури-ягача бўлган ҳудудлар Ҳамдонийлар давлатига қўшиб олинган. Карвон савдоси йўлига жойлашган Ҳамдонийлар давлати анча ривож топган. 968 й. Ҳ. бувайҳийлар билан бўлган жангда енгилдилар. 944 й. Ҳ. дан Сайфуддавла Суриядаги ихшидийлар сулоласи билан урушиб, Ҳалаб, Химс ва б. шаҳарларни эгаллади ва Сурияда Ҳамдонийларнинг янги сулоласига асос солди (944). Унинг ўғли Саъдуддавла даври (967—991) да Ҳамдонийлар давлатига қўшни Византия давлати бир неча марта ҳужум қилиб, Ҳалаб, Химс ш. ларини эгаллади. Ҳамдонийлар юнонларга тобе бўлиб қолди. Ҳамдонийларнинг охирги шоҳи қатл этилгач (1002), уларнинг давлати таназзулга учраган. 1004 й. Фотимийлар Суриядаги Ҳамдонийлар давлатини ўзларига тобе этдилар.