ҲАМДАМИЙ

ҲАМДАМИЙ Баҳром (1910, Тошкент — 1942, фронтда ҳалок бўлган) — рассом, Ўзбекистон рассомлари уюшмасининг ташкилотчиларидан. Тошкент рассомлик техникумида А. Волковдан таълим олган (1930 — 36); Москва, Ленинградда ижодий сафарда бўлиб малакасини оширган. Ҳамдамий асарларида куннинг долзарб воқеаларини,’ халқ ҳаётини тасвирлади: «Колхозчилар» (1933), «Колхоз чойхонаси-да» (1936) – Шарқ музейида; «Автопортрет» (1939, 1941); «Иш тугади» («Лангар канали қурувчилари», 1939), «Бобом—шоир Музтариб портрети» (1939) — Ўзбекистон санъат музейида. Навоий асарлари асосида «Фарҳод саҳ-рода» (1940), «Фарҳод Хусрав асири» (1941) каби асарлар юзага келди. «ЎзТАГ ойнаси» гшакатларини тайёрлашда катнашган (1941—42). Р. Аҳмедов, 3. Иноғомов ва б. га дарс берган.

Ад..Такташ Р. Х., Бахрам Хамдами, Т., 1969.