ҲАМД

ҲАМД (араб. — улуғланиш, таърифтавсиф, мадҳ) — бирор кимса шаъ-нига мақтов шеър. Шарқ мумтоз адабиётида Аллоҳни мадҳ этувчи Ҳамдлар кўп яратилган, улар одатда достон муқаддимасининг махсус боби бўлган. Мас, Алишер Навоий, Машраб, Мунис, Огаҳий ва б. шоирлар девонлари Ҳамд ғазаллар билан бошланади. Ҳамд ғазаллар 2 хил бўла-ди: тавҳид Ҳ. лар, муножот Ҳ. лар. Али-шер Навоий ижодида ҳар икки кўринишдаги Ҳамд ғазаллар кўп учрайди. айниқса унинг «Хамса» сидаги достонларда Ҳамднинг гўзал намуналари бор. Ўтмишда насрий асарлар ҳам қисқача Ҳамд билан бошланган. Шунингдек, қадимги туркий, араб ва форс адабиётида пайғамбарлар, шоҳлар ва б. шаънига ҳам Ҳамдлар битилган.

Ад.: Ғаффорова 3., Навоийнингҳамд ва наът ғазаллари, Т., 2001.