ҲАМАВАРОН

ҲАМАВАРОН — илк ўрта асрларда Охарун вилоятининг маркази (6—10-а.). Г. А. Пугаченкованннт фикрича, хи-той манбаларида (Сюань Цзань) уч-райдиган хору-мо мулки Ҳамаварон шаҳри билан айнан бўлган ва у ҳоз. Шаҳринав шаҳар харобаси ўрнида жойлашган. 9 — 10-а. ларда Ҳамаварон шаҳри савдо маркази бўлиб, унда кончилар ва металлурглар ўз маҳсулотларини шаҳарга келган карвонлардаги савдогарларга сотишган. 10-а. да кончилар ва металлурглар манзилгоҳларида ҳаёт сўнганлиги боис шаҳар ўз аҳамиятини йўқотган. Ҳамаварон қорахонийлар даврида Қоратоғ деб номланган.