ҲАЛҚАЛИ ЧУВАЛЧАНГЛАР

ҲАЛҚАЛИ ЧУВАЛЧАНГЛАР (АппеПйа) — умуртқасиз ҳайвонлар типи. 8 мингга яқин тури маълум. Гавдаси бир неча мм дан 3 м гача (тро-пик ёмғир чувалчанги). Сегмент (ҳал-қа)ларга бўлинган танаси икки томонлама симметрияли. Ҳар бир сегментда қилли ўсимта — параподиялар бор. Қон ўтказиш системаси ёпиқ. Тери, баъзилари жабра орқали нафас олади. Чиқариш органи нефридиялардан ибо-рат. Бош мия, ҳалқум ости ганглияси ва қорин нерв занжирлари нерв системасини ташкил этади. Айрим жинсли ёки гермафродит (қ. Гер-мафродитизм). 4 синфи: кўп тукли чувалчанглар, камтукли ҳалқалилар, зулуклар ва эхиуридлар бор.