ҲАЛОВАРД

ҲАЛОВАРД — ўрта асрлардаги Вахш вилоятининг маркази. Кофирқалъа ш. харобаси ўрнида жойлашган. 10-а. да Ҳ. Ҳулбукдан катта бўлган. Шаҳар атрофида кўплаб боғ-роғлар, ҳосилдор ерлар бўлиб, аҳоли деҳқончилик билан шуғулланган. Шаҳар аҳолиси моҳир камонбоз бўлишган. Ҳ. Вахш дарёсидан махсус чиқарилган (6—7-а. лар) Кофир каналидан сув ичган. Илк ўрта асрдаги Ҳаловард аркида будда саждагоҳи топилган, унда ҳоким ва унинг оила аъзолари ибо-дат қилишган. Саройда ўтказилган қазишмалар натижасида брахми ёзуви билан битилган 50 га яқин қўлёзма парчалари топилган. Араблар истилоси натижасида (750 й.) Ҳ. вайрон бўлиб, шаҳар янги ҳудудда, Кофирқалъадан 12 км шим.-ғарбда Вахш дарёси бўйида қайта барпо этилган. У ҳоз. Лағмон ш. харобасига тўғри келади. Унинг умумий майд. 100 гага яқин бўлиб, мудофаа девори билан ўралган; 4 та дарвозаси, кузатув миноралари бўлган. Шаҳар айрим ерларда 2 қатор мудофаа девори билан ўралган. 10—13-а. бошларида рав-нақ топган. Шаҳардаги деярли барча турар жойлар пишиқ ғиштдан ишланган, кўча ва майдонларга тошлар ётқизилган. Ҳаловардда Вахшнинг зарбхонаси жойлашган. Шаҳар мўғуллар истилоси натижасида вайрон бўлган.

Ад.: Камал иддинов Ш. С.. Историческая география Южного Согда и Тохаристана по арабоязь1чнь1М источникам IX — начала XIII вв.. Т., 1996.