ҲАЛЛОЖ

ҲАЛЛОЖ Ҳусайн ибн Мансур (858 — 922) — тасаввуфяати ўта сўл оқимнинг йирик вакили. Ғоявий жиҳатдан қарматларта яқин бўлган. Тур, Байдо, Басра, Бағдод ш. ларида билим олган. Мусулмонларнинг айрим одатларига ва шариатнинг баъзи қоидаларига зид фикрлар айтган. исломнинг Аллоҳ тўғрисидаги тавҳид ақидасига зид равишда худо инсонда намоён бўлади, инсон ва умуман моддий олам худонинг жилоланиши, «Мен ҳақ (худо) ман («Ана-л-ҳаққ»), менинг ўзлигим — худонинг ўзлигидир, деган фикрни илгари сурган ва бу фикр билан ваҳдати-вужуд таълимотига йўл очган. Ҳаллож ўз ғояларини Ўрта Осиё, Ҳиндистон, Ироқ ва б. мамлакатларда тарғиб қилган ва мух-лислар орттирган. Шариат пешволари Ҳалложни бидъатчиликда ва шаккокликда айблаб, қатл этишга ҳукм чиқарганлар.