ҲАЛИМОВ

ҲАЛИМОВ Олимжон (1912, Бухоро — 1984, Нукус) — композитор, созанда (ғижжак). Ўзбекистон (1957) ва Қорақалпоғистон (1982) халқ артисти, Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1949). Ўзбекистон мусиқа меросини отаси Домла Ҳалим Ибодовдан ўзлаштирган. Самарқандда Ўзбекистон мусиқа ва хореография инти (1932), Консерватори (1958)ни тугатган. Тошкент вилояти к-з-совхоз театри (1941), Фарғонада ашула ва рақс ансамбли (1942—43)да мусиқа раҳбари, Қорақалпоғистон мусиқали театрида дирижёр ва мусиқа раҳбари (1944—68), Нукус санъат билим юр-тида педагог (1960 й. дан), Ўзбекистон Композиторлари уюшмасининг Қорақалпоғистон бЎлими раиси (1967 – 77).

Ҳалимов 20 дан ортиқ мусиқали драма ва комедиялар, «Қирқ қиз» вокал-сим-фоник поэмаси, «Қорақалпоғистон» кантатаси, сюита, қорақалпоқ халқ куйлари асосида фортепиано учун «Рапсодия», хор ва б. асарлар муал-лифи. Ижодида қўшиқ жанри ҳам муҳим ўрин тутади. Қорақалпоқ халқ қўшиқлари, чолғу куйлари ва айрим бахшиларнинг асарларини тўплаб, нотага олган («Ўзбек халқ мусиқаси», 8-жилд, Т., 1959).