ҲАКИМОВ

ҲАКИМОВ Жалил (1920. 16.5 – Тошкент — 1980.29.10) — наққош. Тошкент наққошлигининг йирик вакили; Ўзбекистон халқрассоми (1969). Тошкент бадиий ўқув-ишлаб чиқариш к-тида Олимжон Қосимжоновцгн таълим олган (1935—38). 1948 й. гача умумий таълим мактабларида ўқитувчи, 1948 й. дан Островский номидаги пи-онерлар саройида тўгарак раҳбари, 1951 й. дан Беньков номидаги Республика рассомлик билим юртида нақ-қошликдан дарс берган. Ҳакимов қоғоз, ёғоч, ганчга бўяма нақш ишлаш санъати (ай-ниқса ҳандасий нақшлар ечими)ни пухта эгаллаган, уста ижодида гулли гириҳни кўп қўллаб ажойиб безаклар ишлаган; у яратган нақшлар, мужас-самотлар аниқлиги, майда қисмларга бойлиги, ўзига хос ёрқин яшил рангли колорити, ранглар уйғунлиги ҳамда нафосати билан диққатга сазовор. Тошкентдаги «Мовий гумбазлар» чойхонаси (1970); Тошкент марказий универ-маги (1971), Тошкент вокзали (1978) ва б. жамоат биноларидаги нақшин безаклар устанинг маҳоратидан дарак беради. Ҳакимов, шунингдек, меъморий оби-далар (Амалий санъат музейи биноси ва б.)ни таъмирлашда қатнашган. Ҳакимов безаган хонтахта, курси, қутича ва б. буюмлар республика ва чет мамлакатлардаги кўргазмаларда намойиш этилиб, юқори баҳоланган. Ишларидан намуналар республика музейларида сақланади. Ҳакимов кўплаб шогирдлар (А. Илҳомов, К. Каримов, М. Тўраев ва б.) етиштирган.