ҲАКИМОВ Малик Ҳакимович

ҲАКИМОВ Малик Ҳакимович (1921.25.10 – Тошкент – 1980.12.5) — ҳуқуқшунос олим. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1972). Юридик фанлари д-ри (1965), проф. (1967). 2-жаҳон уруши қатнашчиси (1939— 1942). Тошкент юридик ин-тини тугатган (1945). Бутуниттифоқ сиртқи юридик ин-ти Тошкент филиа-лининг директори (1949—50). Тошкент юридик ин-тида катта ўқитувчи (1950-53). ВЦСПСнинг Тошкент олий мактабида кафедра мудири ва директор ўринбосари (1953—56). Партия тарихи ин-тида сектор мудири (1956 — 57). 1958 й. дан умрининг охиригача Ўзбекистон ФА Фалсафа ва ҳуқуқ ин-ти сектор мудири. Ҳакимовнинг илмий ишлари давлат ҳуқуқи, ўзбек давлатчилиги тарихига бағишланган. Тошкент ш. Мирзо Улуғбек туманидаги кўчалардан бири унинг номи билан аталади.

Ад.: Эзгуликка бағишланган умр, Т., 2001.