ҲАКИМОВ

ҲАКИМОВ Неъматжон (1924 й., Анди-жон ш. — 1944.28.1, Волинь вилоятининг Маневичи тумани) — 2-жаҳон уруши қатнашчиси, катта сержант. 1943 й. сент. дан фронтда. 115-отлиқ аскарлар полки (1-Украина фронти 13-армия 6-гвардиячи отлиқ аскарлар корпусининг 8-гвардиячи отлиқ аскарлар дивизияси) взвод командири ёрдамчиси. 1944 й. 28 янв. да Козлиничи қишлоғи (Волинь вилояти, Маневичи тумани) яқинидаги Стирь дарёси ёнидаги жангда жасорат қўрсатиб ҳалок бўлган. Ўлимидан сўнг Қаҳрамон унвони берилган (1965 й. 6 май). Маневичи туманидаги баландлик ёнида, Андижон ш. даги майдонда ва 32-,37-мактаблар олдида бюсти ўрнатилган. Волинь вилоятининг Луцк ш. даги кўчалардан бирига унинг номи берилган.