ҲАКИМЖОНОВ

ҲАКИМЖОНОВ Абдумажид (1904-Тошкент — 1990) — график рассом, Ўзбекистон халқ рассоми (1950). Ҳаваскор болалар тўгаракларида расм чизишни ўрганиб, Туркистон рассомлик техникумида ўқиган (1920—23). 1921 й. дан «Болалар дунёси» журнали саҳифаларида расмлари босилган. 1923—26 й. ларда Ленинградда кўп рангли мат-баа бўйича малака ошириб, Тошкентга қайтгач, 1964 й. гача рангли магбаа соҳасида ишлаб, кўпгина шогирдлар етиштирган. Республика газета ва жур-наллари, айниқса «Муштум» саҳифаларида сатирик руҳдаги расмлари, пла-катлари босилган.